Бугун 29 апрель, 2024 йил, душанба

O'ZB

Дана Уайт 10 минг доллар хайрия қилди

Дана Уайт 10 минг доллар хайрия қилди

UFC президенти Дана Уайт фожиа сабабли оёқларидан айрилган муай-тайчи Жон Эспоситога 10 минг доллар хайрия қилди.

Фожиали воқеа 2021 йилнинг декабрида содир бўлган. Жон Эспосито даҳшатли бахтсиз ҳодиса туфайли иккала оёғидан айрилган. Сомерсет округида йўл лойиҳаси устида ишлаётган вақтида уни машина уриб юборди. Жамоатчилик ишлари ходими катта йўл четидаги чуқурликларни ямаб юрганида машина иш жойига кириб келиб, уни орқа томондан уриб юборган.

Muay Thai асосчиси ва президенти Лиам Таррант Крис ва Сара Ромулолар ёрдамида жангчига тикланиш йўлида ёрдам бериш учун хайрия фонди яратди. Дана Уайт буни эътиборга олди ва хайр-эҳсон қилди. Йиғилган маблағнинг умумий миқдори аллақачон 30 000 долларга яқинлашиб қолди, шундан 10 000 доллари UFC президенти томонидан хайрия қилинган.

Киритилди: 22:48 30.09.2022. Ўқилди: 2320 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!