Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Дамашқ вилоятига 2013 йилдан бери илк бор гуманитар ёрдам етказилди

Дамашқ вилоятига 2013 йилдан бери илк бор гуманитар ёрдам етказилди

Суриянинг қамалдаги Фуа ва Кафрая шаҳарларнинг барча аҳолиси низолашаётган томонлар ўртасида эришилган келишувга мувофиқ эвакуация қилинди. Дамашқ вилояти аҳолиси эса 2013 йилдан бери илк бор гуманитар ёрдам олди. Бу ҳақда Нью-Йоркда ўтказилган брифингда БМТ Бош котибининг ўринбосари Фарҳон Хон маълум қилди.

Эвакуация қилинган етти мингга яқин киши Сурия Қизил хоч қўмитаси ходимлари ҳамроҳлигида Ҳалаб вилоятига етиб келган. Тиббий ёрдамга муҳтож 17 киши Ҳалаб шаҳри касалхонасига олиб борилган. Қуролли исёнчилар Фуа ва Кафрая шаҳарларини 2015 йилнинг октябридан бери назорат қилиб келаётган эди. БМТ мазкур аҳоли пунктларига охирги бор ўтган йилнинг сентябрида ёрдам олиб борган.

Дамашқ вилоятига етказилган гуманитар ёрдам орасида озиқ-овқат, тиббий препаратлар ва бошқа юклар бор. Ёрдам 19500 кишига мўлжалланган.

Manba: azon.uz

Киритилди: 20:53 20.07.2018. Ўқилди: 1073 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!