Бугун 6 май, 2024 йил, душанба

O'ZB

Дам олиш масканларига бораётган фуқароларимиз диққатига!

Дам олиш масканларига бораётган фуқароларимиз диққатига!

Айни дамда кунлар исиб, ҳамюртларимизнинг шаҳар чеккаларида, очиқ ҳудудларда дам олиш ҳолатлари кўпаймоқда. Бу эса ўз навбатида айрим кўнгилсиз ҳолатларга сабаб бўлмоқда, яъни дам олиш масканларида чиқиндиларни ташлаб кетиш, Қизил китобга киритилган ўсимликларни узиш, олов ёқиш, атроф-муҳитни ифлослантириш ҳолатлари кўпаймоқда.

Шу муносабат билан Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги дам олишга чиққан ҳамюртларимизни қуйидагиларга амал қилишга чақиради:

— ҳосил бўлган маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш;

— кул ва ёнувчи моддаларни ўчириш;

— яшил зоналарда ўсимликларни пайхон қилмаслик;

— Қизил китобга киритилган ўсимликлар, жумладан, лолаларни ноқонуний термаслик;

— ёввойи ҳайвонларга дуч келганда ортиқча ҳаракат қилмаслик, уларга озор бермаслик.

Диққат!

Юқоридаги каби ҳолатлар кузатилса, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддаларига асосан жазо чоралари қўлланилади.

Дам олиш масканларида турли экологик ҳуқуқбузарлик ҳолатларига дуч келсангиз, бу ҳақда Экология вазирлиги (71 207-11-07), Ички ишлар органлари ёки Миллий гвардияга мурожаат қилинг. Унутманг, атроф-муҳит муҳофазаси учун барчамиз бирдек масъулмиз.

Киритилди: 12:12 24.04.2024. Ўқилди: 962 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!