Бугун 18 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Дам олиш кунлари ёмғир ёғади

Дам олиш кунлари ёмғир ёғади

Жума ва дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудудига жануби-ғарбий томондан нам ҳаво массаси кириб келади, дея хабар бермоқда Ўзгидромет хизмати агентлиги.

3−5 май кунлари республика бўйича беқарор об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Республиканинг айрим жойларида 4 май куни кечқурун, 5 май куни кечаси ва кундузи кучли жала ёғиши мумкин.

Ҳаво ҳарорати +20…+25 даража атрофида бўлади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7−12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17−22 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзонлар бўлади.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳам ёмғир ёғади, вақти-вақти билан кучли бўлади, баъзи жойларда момақалдироқ кузатилади. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Баланд тоғларда 2000 метрдан юқори ҳудудларда ёмғир қорга айланиши мумкин. Қор кўчиши хавфи сақланиб туради.

Тошкент шаҳрида жума куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. 4 майда кечаси ва эрталаб ёмғир ёғади, 5 майда вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Момақалдироқ бўлиши мумкин.

Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 5−10 м/с тезликда эсади, 5 майда 15−17 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кундузи 3−4 майда +23…+25, 5 майда +20…+22, кечалари +15…+17 даража бўлади.

Киритилди: 15:38 03.05.2024. Ўқилди: 780 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!