Келаётган дам олиш кунлари Замонавий санъат маркази “Mahalla Art Weekend” номли илк оилавий фестивалини ўтказади. Бу ҳақда Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси хабар берди.
“Намуна” маҳалласидаги Кайковус ариғи бўйидаги чойхона гузарида жамоатчилик баҳс-мунозаралари, болалар маҳорат дарслари ҳамда фильмлар намойиши бўлиб ўтади.
Маҳалла санъати ҳафталиги дастурида:
14 июль соат 19:30 дан бошлаб “Қизлар” ижодий лойиҳаси тақдимоти ва жамоатчилик муҳокамаси;
15 июль соат 19:30 дан бошлаб Ўзбекистон ёш режиссёрларининг тажриба-синов фильмлари намойиши;
16 июль соат 18:00 дан бошлаб болалар маҳорат дарслари ва ижодий ишларга мутахассисларнинг баҳоси ўрин олган.
“Бутун 3 кун давомида санъат шодиёнаси рус ва ўзбек тилларида олиб борилади”, - дейилади хабарда.
Айтилишича, барча оила аъзолар учун кириш бепул.
Манзил: Қорасарой кўчаси, 118 мўлжал: Ҳазрати Имом меъморий мажмуаси рўпарасидаги кўчада.