Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Дам олиш кунлари бизни қандай об-ҳаво кутмоқда?

Дам олиш кунлари бизни қандай об-ҳаво кутмоқда?

Бугун ва эртага Ўзбекистон ҳудуди ғарбий ҳаво оқимлари таъсирида бўлади. Жанубий Қозоғистон ҳудуди устида жойлашган баландликдаги циклон республикамизнинг шарқий туманларига таъсир кўрсатади. Бундай синоптик вазият натижасида бугун Тошкент вилоятининг айрим жойларига қисқа муддатли ёмғир, тоғолди ва тоғли туманларда момақалдироқли ёмғир ёғиши мумкин. Кундузи ҳарорат 27-32 даража атрофида бўлади.

«Ўзгидромет» хабарига кўра, эртага ёмғирли ва момақалдироқли об-ҳаво фақат тоғолди ва тоғли туманларда сақланиб туради. Республиканинг қолган жойларида ёғингарчилик бўлмайди.

Якшанба куни мамлакатимиз ҳудуди устидаги жануби-ғарбий оқимлар об-ҳавонинг ёғингарчиликсиз бўлишини белгилайди.

Дам олиш кунларида ҳарорат кечаси 12-17 даража, кундузи 27-32 даража иссиқ  атрофида бўлади. Бундай ҳарорат иқлимий меъёрдан озгина – 1-2 даражага пастдир.

Киритилди: 14:30 11.09.2020. Ўқилди: 2662 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!