Бугун 30 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Даҳшатли қотиллик: бухоролик эркак воқеа жойида ҳалок бўлди

Даҳшатли қотиллик: бухоролик эркак воқеа жойида ҳалок бўлди

2021 йилнинг 15 июль куни соат 04:20 ларда, Когон тумани “Ўртачўл” маҳалласи, “Ўртачўл” қишлоғида яшовчи, 1966 йилда туғилган Ҳ.Ж. исмли шахс, маҳалладоши Б.С. ва шу маҳаллада тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб келаётган Бухоро тумани Шейхонча маҳалласида яшовчи, 1966 йилда туғилган Ў.А. лар билан биргаликда спиртли ичимлик ичган маст ҳолатда Ў.А. билан ўртасида келиб чиққан жанжал оқибатида унинг танаси турли жойларига ошхона пичоғини санчиб оғир тан жароҳати етказган. Натижада жабрланувчи Ў.А. воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан Ҳ.Ж.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 97-моддаси (қотиллик) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, айбланувчига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган ва ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 11:06 18.07.2021. Ўқилди: 7718 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!