Бугун 9 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Даҳшат! Хитойнинг АҚШни йўқ қилиш бўйича режаси фош бўлди

Даҳшат! Хитойнинг АҚШни йўқ қилиш бўйича режаси фош бўлди

Хабарларга қараганда, Хитой Америка Қўшма Штатлари учун ядровий ҳужум режасини тайёрлаб қўйган.

АҚШ нашрларида потенциал ҳужум харитаси эълон қилинди, дейди “belnovosty.by”.

Хитой ҳарбийлари нишон сифатида Шарқий ва Ғарбий соҳилда жойлашган йирик шаҳарларни танлашган. Бундан ташқари, ғарбий аҳоли пунктларининг ҳам қайд этилгани АҚШ ҳарбий экспертлари учун кутилмаган ҳодисага айланди.

Мутахассисларнинг фикрига кўра, ядровий ҳужум содир бўлган тақдирда АҚШ 50 миллион кишининг ўлимига олиб келиши мумкин бўлган улкан радиация тўлқини билан қамраб олинади.

Харитани таҳлил қилиб, мутахассислар режа 10 йил олдин тузилган деган хулосага келишди.

Гап шундаки, ҳужум DF-5 ракетаси билан амалга оширилиши режалаштирилган, гарчи Хитой армияси аллақачон DF-31 ва JL-2 билан қуролланган бўлса-да.

Таъкидланишича, Хитой ядро ташлашни АҚШ томонидан ҳужум қилинган тақдирда ўч олиш мақсадида режалаштирган.

 

 

 

Киритилди: 21:30 20.11.2019. Ўқилди: 8252 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!