Бугун 19 март, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Даҳшат! Тожикистонда аёл аввал 3 нафар фарзандини, сўнг ўзини осди

Даҳшат! Тожикистонда аёл аввал 3 нафар фарзандини, сўнг ўзини осди

10 апрель куни Тожикистоннинг Панжикент тумани Некнот қишлоғи аҳолиси Кулак кўли ҳудудида дарахтларга осилган тўрт жасадни топдилар.

Некнот қишлоғининг бир нечта аҳолисининг сўзларига кўра, бу 32 ёшли Шаҳло Шарипова ва унинг уч фарзанди – 6 ёшли Муҳаммаджон, 4 ёшли Шаҳноза ва 8 ойлик Aминанинг жасадлари.

Ички ишлар вазирлигининг хабарида айтилишича: "10 апрель куни 20.12.1988 йилда туғилган, Панжикентнинг Рудакий қишлоғининг Некноти қишлоғида яшовчи, турмуш қурган, уч фарзанд кўрган фуқаро Шарипова Шаҳло оилавий можаро туфайли ўзи ва болаларининг ҳаётига қасд қилган. У аввал фарзандларини, кейин эса ўзини осган".

Некнот аҳолиси айтишича, ёш аёл Душанбеда туғилган ва бир неча йил олдин турмушга чиққан. Одамлар бир ҳовлида бир нечта оила яшаганини таъкидладилар.

Илгари, бу оиланинг барчаси чўпонлик билан шуғулланган, аммо кейинчалик қишлоқ хўжалиги билан шуғулланишни бошлаган. Шаҳло Шарипованинг қайнотаси бир вақтлар қишлоқда Aзизпаҳлавон чўпон сифатида танилган. Маҳалла раисининг сўзларига кўра, оилада ҳеч қачон жиддий можаро юзага келмаган.

Киритилди: 15:02 15.04.2021. Ўқилди: 6981 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!