Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Даҳшат! Бухоролик эр-хотин нафақа олиш мақсадида ўз қизини ногирон қилмоқчи бўлди

Даҳшат! Бухоролик эр-хотин нафақа олиш мақсадида ўз қизини ногирон қилмоқчи бўлди

Бухорода яшовчи ота-она фарзандини ногирон қилиб нафақа пули олмоқчи бўлди. Бироқ уларнинг бу нияти амалга ошмай қолди. Бу ҳақда "togri.uz" хабар бермоқда.

9 ёшли Шукрона Шодиеванинг ота-онаси уни мунтазам равишда оч қолдирган, турли даражадаги тан жароҳати, психологик таъсир ўтказиб келган. Вояга етмаган қиз уй зўравонлигига учраган.  

Мақсад нафақа пули

Бундан кўзланган асосий мақсад қизни ногирон қилиб, келажакда унга ажратиладиган нафақа пулини ундириш бўлган. Ҳатто қиз ўзига ўзи жароҳат етказишга ҳам ундалган.

Шукронанинг айтишича, отаси унга ўзини каналга ташлашни ҳам буюрган. Қиз отасидан қўрққани боис канал олдига борган бироқ бу ишни қила олмаган.

Оталик ҳуқуқидан маҳрум этилди

Бухоро вилояти  хотин-қизлар қўмитаси талаби билан суд-медэкспертиза хулосалари, Шофиркон тумани халқ таълими ҳамда Васийлик ва ҳомийлик органлари томонидан Дилмурод Шодиевни оталик ҳуқуқидан маҳрум қилиш ҳақида сўровнома Шофиркон тумани судига тақдим қилинди. Туман фуқаролик суди тақдим этилган барча далилларга ҳамда Оила кодексининг 79-моддаси 3-бандига асосланиб, фуқаро Д.Шодиевни оталик ҳуқуқидан маҳрум қилиш хусусида ҳукм чиқарди.

Онасига нисбатан жиноий иш қўзғатилди

Шукронанинг ўгай онаси Ойгул Шердоновага нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 105-моддаси 1 ва 2-қисмлари, яъни қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш бўйича жиноий иш қўзғатилди.

Меҳрибонлик уйига топширилди

Бухоро вилояти хотин-қизлар қўмитаси томонидан ушбу қиз оиласидан ажратиб олиниб, вилоят болалар шифохонасига жойлаштирилган. Мунтазам равишда кўрик ҳамда муолажалардан сўнг Шукронанинг соғлиғи тикланган.

Ҳукмга биноан, Ш.Шодиева Бухоро шаҳридаги 32-сонли Меҳрибонлик уйига жойлаштирилди. Бундан ташқари, бола фойдасига Оила кодексининг 99-моддасида белгиланган миқдорда алимент ундириладиган бўлди.

Киритилди: 14:33 20.09.2019. Ўқилди: 4357 марта. Фикрлар сони: 1 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!