Польшалик вирусология бўйича мутахассис Адам Бриза мамлакати Белоруссиядан COVID-19 коронавирусининг "импорт қилиниш" ҳолатларидан эҳтиёт бўлиши керак деган фикрни билдирди.
Қайд этилишича, Польша билан чегарадош барча мамлакатлардан фақатгина Белорусия одамлар орасидаги ижтимоий масофани ўлчаш чораларини кўрмаган, деярли ҳеч ким ниқоб тақмаяпти ва оммавий тадбирлар бекор қилинмаяпти.
Шу боис олим бундай сиёсатни "масъулиятсизлик" деб баҳолади ва мамлакатни "вирусли бомба" деб атади.