Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

“Colgate” ва “Galaxy” суд иши юзасидан Олий суд яна қўшимча ахборот берди

“Colgate” ва “Galaxy” суд иши юзасидан Олий суд яна қўшимча ахборот берди

“Dentafill Plus” МЧЖ (“Torimed Pharm”нинг ҳуқуқий вориси) жавобгар Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармасига нисбатан мансабдор шахсларнинг хатти-ҳаракатлари устидан судга берган шикоят аризаси Юнусобод туман маъмурий суди томонидан мазмунан кўриб чиқилмоқда.

2019 йил 4 июль куни бўлиб ўтган суд мажлисида суднинг ажрими билан учинчи шахс “Colgate – Palmolive Company” компанияси вакилининг Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан “Torimed Pharm” МЧЖ га қўзғатилган 09/09-сонли иш билан танишиш ва ишни бошқа кунга қолдириш ҳақида илтимосномаси қаноатлантирилиб, ишни кўриш 2019 йил 12 июль 11:30 га қолдирилган эди. 

Олий суд Матбуот хизмати бошлиғи в.б. Олимжон Ўсаров маълум қилишича, бугун мамлакатимизнинг етакчи интернет нашрлари эътиборга тушган мазкур суд жараёни давом эттирилган ва унда аризачи “Dentafill Plus” МЧЖ шикоятга қўшимча равишда ариза ва ҳужжатлар тақдим қилган. 

Суднинг ажрими билан Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги 3-шахс сифатида ишга жалб қилинган ва ишни кўриш 2019 йил 23 июль куни соат 11:00 га қолдирилган.

Киритилди: 06:00 13.07.2019. Ўқилди: 1886 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!