Бугун 11 сентябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Чорвоқда чўкиб кетган уч нафар фуқаронинг жасади топилди

Чорвоқда чўкиб кетган уч нафар фуқаронинг жасади топилди


2 сентябрь куни Чорвоқ сув омборида катерда сайр қилаётган оила аъзоларидан бири чўмилиш учун сувга тушиб, чўкиб кетган. Уни қутқаришга уринган акаси ва отаси ҳам сувга ғарқ бўлган.

Уларнинг бири 9 сентябрь, қолган икки нафари эса 10 сентябрь куни топилди.

Шу билан уч нафар фуқарони қидириш-қутқариш ишлари якунланган.

ФВВ фуқароларни сув ҳавзаларида хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилишга чақирди.

Киритилди: 16:51 10.09.2026. Ўқилди: 571 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!