Рамазон ойи муносабати билан Чортоқ туманида аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва озиқ-овқат маҳсулотлари бозорида барқарор муҳитни таъминлашга қаратилган тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, туман ҳокимлиги ташаббуси билан Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаментининг туман бўлими ҳамда ҳудуддаги бозорлар ўртасида ҳамкорлик йўлга қўйилиб, махсус савдо нуқталари ташкил этилди.
Ушбу савдо майдонларида асосий истеъмол товарлари аҳоли учун қулай шартларда таклиф этилмоқда.
Айниқса, ижтимоий аҳамиятга эга маҳсулотларнинг узлуксиз етказиб берилиши ва сунъий нарх ошишининг олдини олишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Амалга оширилаётган чора-тадбирлар нафақат аҳолининг кундалик эҳтиёжини қондириш, балки Рамазон ойида ҳамжиҳатлик ва ўзаро қўллаб-қувватлаш тамойилларини амалда намоён этишга ҳам замин яратмоқда.