"Чорсу" савдо маркази бошланғич нархи ўн фоиз (30,35 млрд сўм)га пасайтирилган ҳолда 273,15 млрд сўм нархда “E-Auksion” савдо майдончасига қайта кўйилди.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг телеграмдаги расмий каналида хабар берилди.
Хабарда қайд этилишича, аризалар қабули 23 сентябрт куни якунланади. Аукцион эса 25 сентябрь куни ўтказилади.