Чоршанба куни юзлаб яҳудийлар Масжидул Ақсога Урш байрами муносабати билан бостириб кирди. Шунингдек, Йиғи девори олдида ҳам ўн минглаб яҳудийлар тўпланган.
Қуддусдаги Исломий вақфлар идораси матбуот котиби Фарос Дубс берган маълумотга кўра, масжиднинг ғарбий эшигидан 382 нафар яҳудий бостириб кирган.
Шу билан бирга Ақсога мусулмонларнинг кириши тазйиқ остига олинган. Улардан масжид эшиги олдида паспортларини кўрсатиш талаб қилинган.
Шунингдек, Масжидул Ақсога қўшни Буроқ майдонида ўн минглаб яҳудийлар тўпланишган. У ерни яҳудийлар Йиғи девори ёки Ғарбий девор деб аташади. У ерда яҳудийлар Урш байрами намозини адо этишган.
Manba: azon.uz