Бугун 24 апрель, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Чироқчида уйида 836 туп оғу "парваришлаган" шахс қўлга олинди

Чироқчида уйида 836 туп оғу "парваришлаган" шахс қўлга олинди

Гиёҳвандлик моддасини истеъмол қилиш инсон саломатлигига жиддий таъсир кўрсатиши, унинг ҳаётини издан чиқариши ва турли жиноятлар сари етаклаши маълум. Бу борада тарғибот ва тушунтириш ишлари олиб борилишига қарамасдан гиёҳванд моддаларни етиштирувчи, истеъмол қилувчи ҳамда ноқонуний олди-сотдиси билан шуғулланувчи “уддабуронлар” ҳали-ҳануз учраб турибди. Бу, албатта, ачинарли ҳол.

Куни кеча Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари билан ҳамкорликда Чироқчи туманида тезкор тадбир ўтказишди.

Тезкор тадбир давомида, ушбу туманнинг “Қумдарё” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи фуқаро Б. Р. ўзининг яшаш хонадони ҳовлисида 450х150 смўлчамдаги ер майдонига 836 туп, оғирлиги 9 кило 330 грамм бўлган “Опийли кўкнори” гиёҳванд ўсимлигини ноқонуний равишда экиб, парваришлаб келаётганлиги фош этилди.

Мазкур ҳуқуқбузарлик ҳолати юзасидан ҳозирда божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 11:30 23.05.2020. Ўқилди: 2107 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!