UFC ва ONE Championship’нинг собиқ чемпиони, америкалик Деметриус Жонсон Хамзат Чимаев ҳақида фикр билдирди.
"Хамзат Чимаев — ўзи истаганини қиладиган бўри. Унинг ўз услуби бор ва у шу услубни рақибларига қарши қўллайди. Ҳеч ким — на мен, на бошқа бирор киши — унинг Дрикус дю Плессига қарши қилган ишини такрорлай олмасди. Хамзат уни шунчаки йўқ қилиб ташлади", — деди Жонсон.