Жорий йилнинг 15 август куни соат 16:40 ларда Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Чилонзор-КХАЙ чорраҳаси яқинида фуқаро И.К.га тегишли бўлган “Мазда” русумли транспорт воситасида ёнғин юзага келган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар берди.
Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган. Ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.
Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани ФВБ ҳамда ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб ёнғин сабабларига аниқлик киритилмоқда.