Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Чилонзорда телефон ўғрилари ушланди

A A A
Чилонзорда телефон ўғрилари ушланди

2019 йил 10 январь куни соат 20:30дан 23:30гача бўлган вақт оралиғида номаълум шахслар Тошкент шаҳрининг Чилонзор тумани Муқимий кўчасида жойлашган Чимкент кафеси олдида қаровсиз қолдирилган Қорақалпоғистон Республикаси Амударё туманида яшовчи С.М.га тегишли Cobalt русумли автомашина юкхонасидан умумий қиймати 29 800 000 сўмлик турли хилдаги мобиль телефонларни ўғирлаб кетган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг ёзишича, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган эди.Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Наманган шаҳар Бобуршох кўчасида яшовчи Ж.А. ва Наманган шаҳар Навоий 5-берк кўчасида яшовчи Н.Қ.лар содир этганликлари аниқланиб, ушланган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Киритилди: 14:57 08.02.2019. Ўқилди: 1611 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар