Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Чилонзорда қидирувга берилган шахс Москвада ушланди

Чилонзорда қидирувга берилган шахс Москвада ушланди

Қасддан одам ўлдирганликда гумонланиб, Чилонзор тумани прокуратураси томонидан қидирувга берилган 46 ёшли Александр М. қўлга олинди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матуот хизмати хабар бермоқда.

Александр М.нинг айнан қачон қидирувга берилгани ҳақида маълумот берилмаган. Маълум қилишларича, у Тошкент шаҳар ИИББ ва Сурхондарё вилояти ИИБ ходимлари ҳамкорлигида Москвада қўлга туширилган.

Қўшимча қилишларича, Александр М. 15 сентябрь куни Москвадан Тошкентга этап қилдирилган. «Қўлга олинган шахсга нисбатан суд ҳибсга олиш эҳтиёт чорасини қўллади», — дейилади ИИББ ахборотида.

46 ёшли Александр М. айнан қачон, кимни ўлдирганликда гумон қилинаётганига аниқлик киритилмаган.

Киритилди: 14:20 17.09.2019. Ўқилди: 2021 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!