Жорий йилнинг 17 июнь куни соат 03:00 ларда Чилонзор тумани Муқимий кўчасида 4 та автомашина иштирокида;
Ҳайдовчилар, 1998 йилда туғилган У.Б. бошқарувида бўлган МEНЛО русумли автомашинаси;
1999 йилда туғилган М.А. бошқарувида бўлган ВАЗ-2106 русумли автомашинаси;
1992 йилда туғилган М.Р. бошқарувида бўлган ВАЗ-2107 русумли автомашинаси;
1990 йилда туғилган Б.Р. бошқарувида бўлган Нехиа-2 русумли автомашиналари иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.
ЙТҲ натижасида МEНЛО русумли автомашина ҳайдовчиси тан жароҳат олган.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.