Чехия армиясининг маълум қилишича, мамлакат шарқидаги Либава ҳудудидаги полигонда номаълум турдаги ўқ-дорилар портлаган.
Дастлабки маълумотларга кўра, тўққиз киши жароҳатланган, улардан икки нафари вертолёт ёрдамида касалхонага юборилган. Воқеа ҳарбий полиция томонидан текширилмоқда.