Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Чернобыл АЭС атрофида хавфли ўрмон ёнғини содир бўлди (видео)

A A A
Чернобыл АЭС атрофида хавфли ўрмон ёнғини содир бўлди (видео)

Украина ҳукумати Чернобыл АЭСи яқинидаги ёнғин баратараф этилганини хабар қилди.

Украина ички ишлар вазири Арсен Аваков ёнғир Чернобыл АЭСиннинг 4-блокидан 1,5 км масофада муваффақиятли бартараф этилганини хабар қилди. Ёнғин 4 апрел куни бошланган эди. Унинг сабаблари ҳозирча аниқ эмас, деб хабар қилмоқда RT.

Эслатиб ўтамиз, бундан 34 йил олдин 1986 йил 26 апрел куни Чернобыл АЭСнинг 4-энергия блоки портлаши оыибатида, радиация юзлаб километр масофага тарқалиб кетган эди. СССРнинг 200 минг метр квадрат ҳудуди радиактив заҳарланган эди. Бу инсоният тарихида энг йирик техноген фалокатлардан бирига айланди. 

Энергоблокда содир бўлган техник носозлик оқибатида портлашда 2 киши қурбон бўлди, 600 нафар станция ходимлари юқори доза нурланиш олиб,  улардан 28 нафари бир йил ичида вафот этган. 

Радиация янада кенг тарқалишини олдини олиш мақсадида АЭС 4-блокини устида ўлчами 200 * 200 метр, баландлиги 50 метрдан бўлган темир-бетон ҳимоя қуббаси - "Саркофаг" барпо этилган эди. 2004-2008 йилларда Украина томонидан халқаро ҳамжамият ҳамкорлигида ушбу ҳимоя қуббаси устидан яна бир ҳимоя қатлам барпо этилиб, ҳимоя қуббасининг ишлаш муддати яна 100 йилган узайтирилган эди.  

Ҳимоя қуббаси остида ядровий ёнилғининг 96 % қолган. Жумаладан 180 тонна уран 235 ва 70 минг тонна радиактив метал, шиша ва бетон қолдиқлари.  Уларнинг умумий радиоактивлиги 2 млн кюридан ортиқ.

Киритилди: 14:10 27.04.2020. Ўқилди: 3115 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда