Бугун 29 апрель, 2024 йил, душанба

O'ZB

Чемпионлик эмас: Хави "Барселона"нинг бу мавсумдаги асосий вазифасини айтди

Чемпионлик эмас: Хави "Барселона"нинг бу мавсумдаги асосий вазифасини айтди

"Барселона" бош мураббийи Хави Испания чемпионати доирасидаги "Осасуна" билан дуранг (2:2) ҳақида фикр билдирди.

Мутахассиснинг фикрича, у жамоаси ғалаба қозона олмаганидан норози.

"Бир очко етарли эмас. Иккинчи голдан кейин тўпни назорат қилишимиз керак эди, аммо буни уддалай олмадик. Совуққонлик билан ҳаракат қилишимиз лозим эди, "Осасуна" бизни жазолади", деди у.

Хави, шунингдек, Каталония клубининг жорий мавсумдаги муаммосини ҳам айтди.

"Бизнинг асосий вазифамиз - рақобатни давом эттириш. Биз чемпионатнинг кучли тўртлигига киришни истаймиз, аммо бу осон бўлмайди", - деди Хави.

Испания чемпионати турнир жадвалида “Барселона” 17 турдан кейин 24 очко билан саккизинчи ўринда бормоқда.

Киритилди: 14:19 13.12.2021. Ўқилди: 2041 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!