Бугун 20 ноябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Чемпионлар лигасида 36 жамоадан 32 таси аниқланди

Чемпионлар лигасида 36 жамоадан 32 таси аниқланди

25 август куни бўлиб ўтган Чемпионлар лигаси саралаш баҳсларидан сўнг мусобақанинг умумий босқичида иштирок этадиган жамоалар рўйхати деярли тўлиқ шаклланди.

Норвегиянинг "Будё-Глимт" клуби Нидерландиянинг НЕК "Неймеген" жамоасини мусобақадан чиқариб юборди. Австриянинг ЛАСК клуби биринчи ўйиндаги 0:3 ҳисобидаги мағлубиятдан кейин камбэк қилиб, "Селтик"дан устун келди. Озарбайжоннинг "Сабаҳ" жамоаси эса Исроилнинг "Хапоэль Беэр-Шева" клубини мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди.

Шу тариқа, Чемпионлар лигаси умумий босқичида қатнашадиган 36 клубдан 32 таси маълум бўлди.

Англия: "Арсенал", "Манчестер Сити", "Манчестер Юнайтед", "Астон Вилла", "Ливерпуль".

Испания: "Барселона", "Реал", "Вильярреал", "Атлетико", "Бетис".

Германия: "Бавария", "Боруссия" Дортмунд, "РБ Лейпциг", "Штутгарт".

Италия: "Интер", "Наполи", "Рома", "Комо".

Франция: "ПСЖ", "Ланс", "Лилль".

Нидерландиядан ПСВ ва "Фейеноорд", Португалиядан эса "Порту" ва "Спортинг" йўлланмани қўлга киритган.

Шунингдек, Бельгиядан "Брюгге", Чехиядан "Славия", Туркиядан "Галатасарай", Украинадан "Шахтёр", Норвегиядан "Будё-Глимт", Озарбайжондан "Сабаҳ" ва Австриядан ЛАСК умумий босқичда иштирок этади.

Қолган 4 та йўлланма тақдири 26 август оқшомида ҳал бўлади.

Киритилди: 07:40 26.08.2026. Ўқилди: 1338 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар