«Реал» жамоаси ярим ҳимоячиси Эдуарду Камавинга фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин. Франция терма жамоаси аъзоси билан «Челси» клуби жиддий қизиқмоқда. Бу ҳақда журналист Бен Жейкобс хабар берди.
Манбага кўра, лондонликлар Камавингани Энцо Фернандес учун эҳтимолий ўринбосар сифатида кўрмоқда. Аргентина терма жамоаси ярим ҳимоячиси жамоани тарк этишга яқин турибди.
Аввалроқ Эдуарду Камавингага «Манчестер Юнайтед» томонидан ҳам қизиқиш билдирилгани маълум қилинган эди. «Реал» эса футболчини сотиш вариантини кўриб чиқишга тайёр.