Бугун 29 апрель, 2024 йил, душанба

O'ZB

«Челси»нинг собиқ ҳужумчиси вайроналар остидан тирик ҳолда топилди

«Челси»нинг собиқ ҳужумчиси вайроналар остидан тирик ҳолда топилди

«Челси» ва «Ньюкаслнинг» собиқ ҳужумчиси Кристиан Атсу душанба куни Туркия жануби-шарқида содир бўлган даҳшатли зилзиладан сўнг бедарак йўқолганлар рўйхатига киритилган эди, дея хабар беради Sabah нашри.

Туркиянинг Ҳатайспор клубида тўп сурган ганалик футболчи қулаган бино вайроналари остида кўмилиб қолган. Вайроналарни очиш пайтида қутқарувчилар уни тирик ҳолда топишди. Зилзила оқибатида жароҳат олган спортчи шифохонага ётқизилган.

31 ёшли футболчи Саудия Арабистони жамоасида бир йил тўп сурганидан сўнг турк жамоасига келиб қўшилган эди.

Гана президенти Нана Акуфо-Аддо қутқарилишидан олдин Туркия халқига ҳамдардлик билдирди ва ижтимоий тармоқдаги саҳифасида: “Бизнинг қабиладошимиз, Ганалик Кристиан Атсу тирик ва соғ-саломат топилишини сўраб дуо қиламиз”, дея хабар қолдирган эди.

Киритилди: 21:09 08.02.2023. Ўқилди: 4305 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!