Бугун 2 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

"Челси"ни Неймар қизиқтирмайди

"Челси"ни Неймар қизиқтирмайди

Журналист Флориан Плеттенберг хабарига кўра, "Челси" "ПСЖ" ҳужумчиси Неймарни ўз сафига қўшиб олмоқчи эмас.

Олдинроқ лондонликлар футболчига кўз тикишаётгани хабар қилинганди. "ПСЖ" жароҳати туфайли футболчисини сотмоқчи. У мавсумнинг қолган қисмида майдонга тушмайди.

Футболчининг ўзи парижликлар сафини тарк этишни истамаяпти ва келажакда фаолиятини "ПСЖ"да якунлаш ниятида. Унинг клуб билан шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Умуман олганда, ҳужумчи Франция 1-лигасининг жорий мавсумида 20 та ўйин ўтказиб, 13 та гол ва 11 та голли узатмани амалга оширган.

Киритилди: 19:57 14.03.2023. Ўқилди: 1415 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!