Бугун 18 апрель, 2026 йил, шанба

O'ZB

Чегара ҳудудидан ўтаётган катта миқдордаги наркотик моддалар аниқланди

Чегара ҳудудидан ўтаётган катта миқдордаги наркотик моддалар аниқланди


⚡️ ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари томонидан давлат чегарасини қўриқлаш ва унинг дахлсизлигини таъминлашга қаратилган тезкор-профилактик тадбирлар давомида ноқонуний ҳолат аниқланди.

Хусусан, Сирдарё дарёсининг Фарғона вилояти Бешариқ тумани Шодиқозиқ МФЙ ҳудудидан ўтувчи қисми қирғоғида номаълум шахслар томонидан 4 дона полиэтилен қоплар қолдириб кетилганлиги маълум бўлди.

Мазкур қоплар холислар иштирокида кўзда кечирилганда, уларнинг ичида қўшни давлатдан контрабанда қилинган жами 48 дона ўрамда 47 кг 113 гр “гашиш”, 15 дона ўрамда 7 кг 779 гр “опий” гиёҳвандлик воситалари, шунингдек, 10 710 дона “Лидаза” ва 756 дона “Теноксикам” номли дори воситалари борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

Ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 246-моддаси (контрабанда) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

🕵️‍♂️Тергов ҳаракатлари доирасида наркотик моддалар эгаларининг шахсини аниқлаш бўйича зарур чоралар кўрилмоқда.

Киритилди: Бугун 09:05. Ўқилди: 354 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!