Бугун 2 февраль, 2026 йил, душанба

O'ZB

Чегара бузувчисидан кучли таъсир қилувчи дорилар олинди

Чегара бузувчисидан кучли таъсир қилувчи дорилар олинди

💥ДХХ Чегара қўшинлари ҳамда Ички ишлар органлари ҳамкорлигида гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши курашиш доирасида ўтказилган тезкор тадбирда, “ўзбек-қирғиз” давлат чегарасининг Фарғона вилояти Риштон тумани ҳудудидан ўтувчи қисмини бузиб, қўшни давлатдан кириб келган Учкўприк туманида яшовчи, 1983 й.т. шахс қўлга олинди.

Холислар иштирокида текширилганда, унинг ёнида умумий баҳоси 1 млрд 320 млн сўмни ташкил этувчи 9 542 дона “Зардекс” кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштириб олинди.

💊Таъкидлаш лозимки, “Зардекс” дори воситаси таркибида бўлган “Прегабалин” моддаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикасида кучли таъсир қилувчи моддалар муомаласини тартибга солиш тўғрисида”ги 818-сонли қарорига мувофиқ, кучли таъсир қилувчи моддалар рўйхатига киритилган ва унинг эркин муомаласи чекланган.

⚖️Ҳозирда мазкур шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 223-моддаси 1-қисми, 246-моддаси 1-қисми ва 2511-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди.

🕵️‍♂️Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: Бугун 07:07. Ўқилди: 192 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!