Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Чеченистонда кўзи ожиз ва заиф кўрувчилар учун мадраса қурилади

Чеченистонда кўзи ожиз ва заиф кўрувчилар учун мадраса қурилади

Грознийнинг Байсангур туманида кўзи ожиз ва заиф кўрувчилар учун мадраса қурилади. “Грозний-Информ”нинг Чеченистон пойтахти мэриясига таяниб хабар беришича, бу бино икки қаватли бўлиб, ҳар бири 30 ўқувчига мўлжалланган иккита синф хонаси бўлади.

Қурилиш ишлари шу йилнинг ёзи охиригача якунланиши кутилмоқда. Муассаса очилгандан сўнг кўришда муаммолари бор инсонлар Брайл усулида Қуръон ўқишни ўрганишлари мумкин бўлади.

“Мадраса Брайл алифбосида чоп этилган Қуръон ва бошқа ўқув қўлланмалари билан жиҳозланади. Бундан ташқари, мактаб кўзи ожизлар учун махсус сенсорли пол ва девор белгилари ўрнатилади.

Диний мактабни қуриш ва барча зарур нарсалар билан жиҳозлаш ишлари вилоят А. Қодиров жамоат фонди маблағлари ҳисобидан амалга оширилмоқда.

Муассасанинг бўлажак ўқитувчилари кўзи ожизларга Қуръон ўқиш асосларини ўргатувчи курсни ўтишади.

Киритилди: 00:08 30.05.2023. Ўқилди: 1600 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!