Террорчи ташкилотлар Швециянинг Шимолий Атлантика альянсига киришига халақит бермоқда, деди Туркия ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғли.
Бу ҳақда вазирнинг Twitter'даги саҳифасидаги кўрсатувга таяниб, “ТАСС” хабар берди.
“Террор ташкилотлари Швециянинг НАТОга аъзо бўлиш йўлига мина қўймоқда. Швеция бу миналарга атайлаб қадам ташлайди”, деди Чавушўғли.
Унинг қўшимча қилишича, Анқара “келишувларни бажармаганларни” мукофотлай олмайди.