Бугун 1 май, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Ғалла бўйича келишув муваффақияти Москва ва Киев ўртасида ишонч муҳити бўлиб хизмат қилади,-Чавушўғли

Ғалла бўйича келишув муваффақияти Москва ва Киев ўртасида ишонч муҳити бўлиб хизмат қилади,-Чавушўғли

Туркия ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғли “Ғалла битими” дон экспорти, жумладан, Россиядан ҳам тўсиқларни олиб ташлади.

"Умид қиламизки, дон экспорти муваффақиятсизликларсиз амалга оширилади. Битим нафақат Украинадан, балки Россиядан ҳам ғалла учун тўсиқларни олиб ташлади", деди у грузиялик ҳамкасби Дарчиашвили билан бўлиб ўтган матбуот анжуманида.

Чавушўғлининг сўзларига кўра, ғалла бўйича келишув муваффақияти Москва ва Киев ўртасида ишонч муҳити бўлиб хизмат қилиши мумкин, бу эса инқирозни бартараф этишга ёрдам беради.

Чавушўғли, шунингдек, ўз мамлакатининг Россия Федерацияси ва Украина ўртасида ҳар қандай даражада бўлиши мумкин бўлган учрашувлар учун платформа бўлишга тайёрлигини маълум қилди.

Киритилди: 19:11 28.07.2022. Ўқилди: 3052 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!