Бугун 18 октябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Чарлз III тожни ўғлига топширишга тайёрланмоқда

Чарлз III тожни ўғлига топширишга тайёрланмоқда

Буюк Британия қироли Чарлз III ўз меросхўрига тожни топширишга тайёргарликни кутилганидан эрта бошлади. Бу ҳақда Daily Mirror ёзди.

Тахт вориси ҳақидаги қонунга кўра, Чарлзнинг тўнғич ўғли, шаҳзода Уилям Буюк Британиянинг кейинги қироли бўлиши керак.

Британия қироллик оиласи бўйича мутахассис Том Куин сўзларига кўра, ворислик режалари Чарлз III саратон касаллигига чалингани ҳақидаги хабардан кўп ўтмай тузила бошлаган. Қиролнинг касаллиги аниқланишидан олдин, меросхўрлик масалалари камида яна ўн йил давомида муҳокама қилиниши кутилмаган эди. Унинг фикрича, бу Чарлз чалинган хасталикнинг хавфли эканини кўрсатиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 5 феврал куни Чарлз III саратон касаллигига чалингани маълум бўлди. Бакингҳэм саройига кўра, касаллик 75 ёшли монархда простата безининг кенгайиши билан боғлиқ даволаш муолажалари пайтида аниқланган.

Киритилди: 23:59 26.02.2024. Ўқилди: 1387 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!