Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Cамарқанддаги тўйхонада оммавий заҳарланиш юз берди

Cамарқанддаги тўйхонада оммавий заҳарланиш юз берди

Ижтимоий тармоқларда Самарқанддаги тўйхона ресторанлардан бирида кўплаб одамларнинг заҳарлангани ҳақида хабар пайдо бўлди. Хабарни уйланган боланинг ўзи жойлаштирган. Бу миш-мишларни текшириш мақсадида Самарқанд вилоят юқумли касалликлар шифохонасига бордик.

У ерда беморларга қараётган шифокорлардан бири бизга маълумот беришга рози бўлди. Шифокорнинг айтишича, шанба куни бўлгани тахмин қилинаётган тўйда овқатдан заҳарланган 10 дан ортиқ одам мурожаат қилган ва улар келишда давом этишмоқда: «Ўша тўйда заҳарланган одамлар ҳамон келмоқда. Уларнинг аҳволи оғир эмас», — дейди шифокор Kun.uz мухбири билан суҳбатда.

“Facebook” ижтимоий тармоғидаги машҳур самарқандликлар гуруҳида фойдаланувчилардан бири шундай пост қолдирган: «14 сентябрь куни ҳавас қилиб тўй қилдим. Киши бошига 180 минг сўмдан тўладим. Кейин нима бўлди? 200 киши овқатдан заҳарланди. Улар орасида меҳмонлар, дўстлар, қўшнилар бор эди. Қанчалик алам қилаётганини сўз билан изоҳлай олмайман».

 

Киритилди: 09:15 17.09.2019. Ўқилди: 2201 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!