24 май куни соат 03:12да Пастдарғом тумани “Қатортерак” МФЙда жойлашган “Пастдарғом Мева-Сабзавот” МЧЖ кириш эшиги олдидаги авто тураргоҳи ҳудудида (эгаси Пастдарғом тумани Самарқанд МФЙ, О.Нормуродов кўчаси 19-уйда яшовчи фуқаро Ш.У. га тегишли бўлган) вақтинчалик йиғма енгил конструкциядан ясалган озиқ-овқат савдо дўкони тахминан 80 кв.м. майдонда ички ва том қисми ёнган.
Ёнғинга соат 03:15да етиб бориб, соат 03:25да ўраб олиниб, соат 04:22да ўчирилган. Ёнғиндан озиқ-овқат савдо дўконни 30 кв.м. майдони сақлаб қолинган. Ёнғиннинг сабаби ва моддий зарари аниқланмоқда.