Бугун 2 август, 2025 йил, шанба

O'ZB

Бюджетда улкан танқислик: Германия ҳукуматига 171 миллиард евро етишмаяпти

Бюджетда улкан танқислик: Германия ҳукуматига 171 миллиард евро етишмаяпти

Германиянинг 2026 йил учун федерал бюджети лойиҳасида катта молиявий танқислик аниқланди. BILD нашри маълумотига кўра, 2029 йилгача кутилган умумий дефицит 171 миллиард еврони ташкил этмоқда — бу беш ҳафта аввал эълон қилинган 144 миллиард евро прогнозига нисбатан 27 миллиард евролик ошишни англатади. Дефицитнинг ортиши янги харажатлар, жумладан, федерал ерларга тўланадиган компенсациялар ва фоиз ставкаларининг қайта кўриб чиқилиши билан боғлиқ.

Молия вазирлиги тан олишича, бюджетдаги «тешик» жуда катта. Асосий вазифа — ушбу дефицитни мумкин қадар тез қисқартириш. Масалан, 2027 йилда ҳукумат 34 миллиард евро, 2028 йилда 63 миллиард, 2029 йилда эса 74 миллиард евро тежаши керак бўлади.

Власти биринчи иқтисодий чораларни эълон қилишди. Хусусан, ҳар йили идоралар ходимларига сарфланадиган харажатлар 2% га, маъмурий харажатлар эса 10% га қисқартирилади, шунингдек, субсидиялар ва ривожланиш ёрдамлари камайтирилади. Бироқ молия вазирлигида тан олишларича, бундай чоралар етарли бўлмайди.

Ҳукумат катта умидни ижтимоий таъминот тизими ислоҳоти бўйича тузилган комиссияга боғламоқда. Экспертлар соғлиқни сақлаш, пенсия тизими, қарияларга қараш ва бошқа ижтимоий харажатлар бўйича аниқ таклифлар тайёрлаши кутилмоқда.

Киритилди: 23:41 28.07.2025. Ўқилди: 962 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!