Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент томонидан Солиқ қўмитаси комплаенс ва коррупцияга қарши назорат бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси, Бухоро вилояти солиқ бошқармаси, “Ўзбекнефтгаз” АЖ, “SH.G.” МЧЖ, “S.E.” МЧЖ ҚК, “A.” МЧЖ ва “E.E.” МЧЖ ҚКнинг Ўзбекистондаги доимий муассасаси масъул шахслари ўзаро тил бириктириб, Шўртан газ-кимё мажмуасининг ишлаб чиқариш қувватини кенгайтириш бўйича берилган 5,3 трлн сўмлик хизматлар ҚҚСдан озод этилган бўлса-да, ҚҚС суммасини электрон ҳисоб-фактураларга ноқонуний киритиб, бюджетда асоссиз равишда ҚҚС маблағини ҳосил қилиб, ушбу маблағни “A.” МЧЖнинг ҳисоб рақамига қайтарилишига ва “S.E.” МЧЖ ҚКнинг давлат олдидаги кредиторлик қарздорликларининг йўқ қилинишига эришиб, 643,2 млрд сўмлик бюджет маблағларини ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.