Бугун 9 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Буюк Британиянинг энг қадимий сайёҳлик бренди Ўзбекистон туризм имкониятларини тарғиб этишга кўмаклашади

Буюк Британиянинг энг қадимий сайёҳлик бренди Ўзбекистон туризм имкониятларини тарғиб этишга кўмаклашади

Ўзбекистон элчиси Равшан Усманов Буюк Британиянинг "Cox&Kings" сайёҳлик компанияси ижрочи директори Жорж Колвин билан учрашди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

1758 йилда ташкил этилган "Cox&Kings" компанияси Буюк Британиядаги энг қадимий сайёҳлик бренди ҳисобланади. Компания, шунингдек, британиялик сайёҳлар учун хорижий турларни ташкил этишда ҳам етакчи саналади.

Мулоқот давомида Британиядан Ўзбекистонга туристлар оқимини ошириш, мамлакатимиз сайёҳлик имкониятлари ва янги йўналишларини ҳамкорликда Британия кенг оммаси ўртасида тарғиб этиш масалалари муҳокама қилинди.

Жорж Колвин Ипак йўли чорраҳасида жойлашган ва турли маданиятларни бирлаштирган Ўзбекистон замини Бухоро, Самарқанд, Тошкент ва Хива сингари қадимий шаҳарлари ҳамда дунёга машҳур тарихий обидалари билан британиялик сайёҳларни фаол жалб этаётганини таъкидлаб ўтди.

"Сўнгги йилларда Ўзбекистоннинг ривожланган сайёҳлик инфратузилмаси ва очилаётган янги йўналишлар сайёҳлар учун мавсум даврини кенгайтиришга, уларнинг мамлакатда бўлиш вақтини узайтиришга хизмат қилмоқда. Шунингдек, мазкур ўзгаришлар Ўзбекистонга йилнинг исталган даврида саёҳат қилиш имконини бермоқда", деди у.

Музокаралар натижасида томонлар жорий йилда 2500 нафар британиялик сайёҳларни мамлакатимизга юбориш ва Ўзбекистон сайёҳлик жозибадорлигини Буюк Британияда кенг тарғиб қилиш мақсадида етакчи оммавий ахборот воситаларида мавзуга оид мақолаларни жойлаштириш тўғрисида келишиб олдилар.

Киритилди: 15:19 29.03.2024. Ўқилди: 581 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!