Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Буюк Британияда музейни қутқариш учун қироличанинг буюмлари сотувга қўйилди

Буюк Британияда музейни қутқариш учун қироличанинг буюмлари сотувга қўйилди

Буюк Британиядаги тарих музейи коронавирус пандемияси оқибатида келиб чиққан молиявий муаммоларни енгиш учун ўзига хос қадам ташлади. Муассаса 442 буюмни, шу жумладан қиролича Виктория шахсий буюмларини ким ошди савдосига қўйган.

Музей асосчиси ва коллекционери Виктор Винд қироличанинг ички кийимлари маданий муассасадаги энг қиммат нарсадан эмаслигига ишонтирди. Унинг нархи беш-етти минг фунтгача сотилиши кутилмоқда.

Тўпламнинг энг қиммат экспонати — йўқ бўлиб кетган додо қушининг суяги. У, биринчи навбатда, одамларнинг атроф-муҳитга қандай зарар етказиши мумкинлигини англатади.

«Бу даҳшатли, юракка оғир ботади. Мен ҳеч қачон бу қадар катта бойликларимни сотишни ўйламаган эдим, аммо бизда омон қолишнинг бошқа чораси йўқ», деган Винд.

Ким ошди савдоси 6 май куни бўлиб ўтиши кутилмоқда.

Қиролича Викториянинг шахсий буюмлари ўтган йил ҳам ким ошди савдосига қўйилган эди.

Киритилди: 09:39 05.05.2021. Ўқилди: 5838 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!