Бугун 18 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Буюк Британия Украинага 617 миллион долларлик ёрдам пакетини тақдим этади

Буюк Британия Украинага 617 миллион долларлик ёрдам пакетини тақдим этади

Буюк Британия ҳукумати сайтида эълон қилинган хабарга кўра, бугун бош вазир Риши Сунак Полшага ташрифи чоғида Украинага тарихий рекорд даражадаги ёрдам пакети ажратилишини эълон қилади.

Ушбу маблағлар Киев учун ўқ-дорилар, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ва дронларни оператив етказиб беришга йўналтирилади. Украина, шунингдек, 60 та катер, 1600 дан ортиқ ҳаво ҳужумидан мудофаа ракеталари, қўшимча Storm Shadow ракеталари, 400 дан ортиқ зирхли транспорт воситалари ва тўрт миллионга яқин ўқ-дорилар олади.

Янги ёрдам пакети билан 2024 йилда Буюк Британия томонидан Украинага ажратилган маблағларнинг умумий миқдори 3,7 миллиард долларга этади.

Киритилди: 11:51 23.04.2024. Ўқилди: 413 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!