Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Буюк Британия: "Россия — биринчи рақамли таҳдид"

A A A
Буюк Британия: "Россия — биринчи рақамли таҳдид"

Буюк Британия мудофаа вазири Бен Уоллес Буюк Британия қирғоқлари яқинидаги рус кемаларининг фаоллиги ошганидан хавотирланиб, Россияни "душман, бу биринчи рақамли хавф" деб атади. Бу ҳақда у Telegraphга маълум қилди.

Вазирнинг сўзларига кўра, Буюк Британия деэскалация ва бошқа усулларни синаб кўрди. "Aммо энди, Россия ўз муносабатини ўзгартиргунча, биз қаерга кетаётганимизни тушуниш қийин", деди у.

Уоллес, шунингдек, Россиянинг сувости кемаси Ирландия денгизида 2020 йил охирида кўринганлигини таъкидлади ва Буюк Британия бу ерда уларнинг борлигини "жуда узоқ вақт" қайд этмаганлигини айтиб ўтди.

Олдинроқ Британия ҳукумати Россия Европа хавфсизлигига асосий таҳдид бўлиб қолаётганини айтганди. Буюк Британия қуролли кучларини замонавий модернизация қилиш нуқтаи назаридан Россия Европага асосий ядро, анъанавий ҳарбий ва гибрид таҳдид бўлиб қолмоқда. Шунингдек, бу рус қўшинларининг бирлашган ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ёрдамида юқори аниқликдаги зарбалар бериш қобилиятини кўрсатди ва шу билан "Буюк Британия ва унинг иттифоқчиларини ҳаракат эркинлигидан маҳрум қилди".

Киритилди: 09:40 23.05.2021. Ўқилди: 4755 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда