Британия ҳукумати Ислом инқилоби қўриқчилари корпусини (ИИҚК, Эроннинг элит ҳарбий кучи) тақиқланган ташкилотлар рўйхатига қўшиш учун йўл очадиган қонун лойиҳасини парламентга тақдим этишни режалаштирмоқда.
Буюк Британия Бош вазири Кир Стармер бу ҳақда The Jewish Chronicle нашрига берган интервьюсида маълум қилди.
"Душман давлат актёрлари ва уларни тақиқлаш ҳақида гап кетганда, бизга зарур чораларни амалга ошириш учун қонунчилик базаси керак. Биз тегишли қонун лойиҳасини иложи борича тезроқ тақдим этамиз. Кейинги парламент сессияси келгуси ҳафталарда бошланади ва биз ушбу ҳужжатни кўриб чиқиш учун тақдим этамиз", деди бош вазир.
29 январь куни Европа Иттифоқининг ташқи ишлар бўйича олий вакили Кажа Каллас Х ижтимоий тармоқ платформасида баёнот эълон қилди ва унда Европа Иттифоқи ташқи сиёсат вазирликлари раҳбарлари "ИИҚКни террористик ташкилот деб белгилаш бўйича қатъий қадам ташлаганликларини" эълон қилди. Бу қарор автоматик равишда Эроннинг "Қарши чоралар тўғрисидаги қонуни"нинг 7-бандини ишга туширди, унга кўра Теҳрон ўз навбатида Европа Иттифоқига аъзо давлатларнинг қуролли кучларини террористик тузилмалар деб тан олди.