Буюк Британия бош вазири Борис Жонсоннинг айтишича, Aфғонистондаги вазиятга ҳарбий аралашув кўриб чиқилмайди.
"Менимча, ҳарбий ечим ғояси ҳозирча кўриб чиқилмаяпти", деди Жонсон Aфғонистон-даги вазиятни муҳокама қилиш йиғилишидан сўнг.
Шу билан бирга, у Британия ҳарбийларининг Aфғонистонга қайтиши мумкинлиги ҳақидаги саволга жавоб берар экан, Буюк Британия ёки бошқа кучларнинг вазиятга ҳарбий аралашувдан фойдаланиш қобилияти тўғрисида "реал бўлиши" кераклигини кўрсатди.
"Биз, албатта, қила оладиган нарса - Aфғонистон яна террор ўчоғига айланмаслигини таъминлашдан манфаатдор бўлган минтақадаги ва бутун дунёдаги шерикларимиз билан ишлаш", деди Жонсон. Унинг сўзларига кўра, Лондон бунинг учун дипломатик ва сиёсий "ручка"дан фойдаланмоқчи. Шу билан бирга, Жонсон, мамлакатда вазият ёмонлашаётган бир пайтда, Лондон Британия фуқаролари ва Британия ташкилотларининг афғон ходимларини эвакуация қилишга ҳаракат қилаётганини таъкидлади.
Буюк Британия Мудофаа вазирлиги пайшанба куни Aфғонистонга Британия фуқаролари ва улар билан ишлайдиган афғонистонлик мутахассисларни эвакуация қилишга кўмаклашиш учун 600 га яқин аскар юборишини маълум қилди.