Уч нафар жиноятчи томонидан калтакланиб, бўйнидан пичоқ билан яраланган юк машинаси ҳайдовчиси 30 км масофани босиб ўтиб, шифокорларни чақиришга муваффақ бўлган.
NTV хабарига кўра, шаҳар чеккасидаги автотураргоҳда уч номаълум шахс эркакдан юк машинаси бакидаги ёқилғини улар билан бўлишишни талаб қилган, шундан сўнг унга бўйнидан пичоқ билан жароҳат етказган.
"Ҳайдовчи фургага ўтириб, воқеа жойидан жўнаб кетган. Яраланган эркак 30 км масофани босиб ўтиб, энг яқин йўл бўйидаги дам олиш пунктига етиб борди ва у ердан воқеа ҳақида тез тиббий ёрдам хизматига хабар берди," - дейилади телеканал хабарида.
Қайд этилишича, унга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, туман шифохонасига ётқизилган.