Бухоролик фирибгарнинг кирдикори фош бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Унга кўра, Бухоро шаҳрида 21 июнь куни шаҳар ИИБга тушган ҳужжатларга кўра, 2017 йил январь ойида Пешку туманида яшовчи Ф.Н. Бухоро шаҳрида яшовчи Ҳ.Ш.нинг уйида унга “Elegant Eksklyuziv” МЧЖга қарашли, сотувга тақиқ қўйилган “Кобальт” русумли автомашинасини бир йил муддат ичида номига расмийлаштириб беришини айтиб, алдаш йўли билан ишончига кириб, 84 млн. сўм пулини олиб, берган ваъдасини бажармай пулларни ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборгани маълум бўлган. Кўрилган чоралар натижасида Ф.Н. ушланган.