Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Бухоролик эркак “ўта хавфли рецидивист” деб топилди

Бухоролик эркак “ўта хавфли рецидивист” деб топилди

Жиноят ишлари бўйича Ғиждувон туман судининг 2014 йил 13 майдаги ҳукмига кўра, Т. Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддаси 3-қисмининг “а” банди билан ЖК 59-моддасининг 8-қисми тартибида 8 йил 6 ой озодликдан маҳрум қилиш жазосига судланиб, ЖКнинг 34-моддасига асосан “ўта хавфли рецидивист” деб топилган.

Суднинг ҳукмига кўра, Т. муқаддам бир неча маротаба ўғирлик жиноятини содир этиб судланиб, тайинланган озодликдан маҳрум қилиш жазосини жазони ижро этиш муассасаларидан ўтаб чиқиб, бундан ўзига ижобий хулоса чиқармасдан, яна қасддан жиноят содир қилиш йўлига ўтиб, ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-тарож қилиш хавфли рецидив жиноятини содир қилган.

Чунончи, у 2013 йил октябрь ойининг ўрталарида, Ғиждувон туман марказий бозори олдида жойлашган “Жайхун” ошхонасининг ертўласига кириш эшигининг қулфини бузиш орқали ғайриқонуний равишда кириб, ертўлада бўлган фуқаро Т.га тегишли бир дона бахоси 300.000 сўмлик “Урал” русумли велосипедини ва фуқаро Р.га тегишли баҳоси 30.000 сўмлик электр чойнак, баҳоси 54.000 сўмлик 3 кг. мол гўшти, баҳоси 6.000 сўмлик картошка пиёз махсулотлари, 2 дона баҳоси 10.000 сўмлик ошхона пичоғи ва 200.000 сўм нақд пулларини яширин равишда талон-тарож қилиб, ўғирлик жиноятини содир қилган.

Биринчи босқич суди томонидан Т.нинг ҳаракати ЖК 169-моддаси 3-қисмининг “а” банди билан тўғри квалификация қилинган бўлсада, уни асоссиз равишда ўта хавфли рецидивист деб топган.

Иш ҳужжатларига қарагада, Т. муқаддам жиноят ишлари бўйича Шофиркон туман судининг 2009 йил 15 апрелдаги ҳукмига кўра, ЖК 169-моддаси 3-қисмининг “а” банди билан, ЖКнинг 57-моддаси қўлланилиб, 1 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосига, шу судининг 2010 йил 9 февралдаги ҳукмига кўра, ЖК 169-моддаси 3-қисмининг “а” банди билан, ЖКнинг 60-моддаси асосида 5 йил 6 ой озодликдан маҳрум қилиш жазосига, жиноят ишлари бўйича Ғиждувон туман судининг 2010 йил
18 ноябрдаги ҳукмига кўра, ЖК 169-моддаси 3-қисмининг “а” банди билан, ЖК 59-моддасининг 8-қисми тартибида 6 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосига, жиноят ишлари бўйича Олот туман судининг 2014 йил 5 февралдаги ҳукмига кўра, ЖК 169-моддаси 3-қисмининг “а” банди ва 25,169-моддаси 3-қисмининг “а” банди билан, ЖКнинг 59,60-моддаларига асосан 7 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосига судланган.

Жиноят ишлари бўйича Ғиждувон туман судининг 2014 йил 13 майдаги ҳукмида қайд этилган жиноятни эса Т. 2013 йилнинг октябрь ойида, яъни жиноят ишлари бўйича Олот туман судининг 2014 йил  5 февралдаги ҳукмига қадар содир этган.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2008 йил 15 майдаги “Бир неча жиноят содир этганда қилмишни квалификация қилишга доир масалалар тўғрисида”ги қарорининг 23-бандида, шахс бир неча жиноят содир этган бўлиб, улардан фақат биттаси учун судланган, бошқа жиноятлари эса, айбдорга нисбатан биринчи иш бўйича ҳукм чиққандан сўнг очилган бўлса, бу жиноятлар учун судланганлик мазкур шахсни ўта хавфли рецидивист деб топиш пайтида ЖК 34-моддаси ва 59-моддаси саккизинчи қисми мазмунидан келиб чиқиб, битта судланганлик ҳолати сифатида инобатга олиниши кўрсатилган.

Бундай ҳолатда, биринчи босқич суди ҳукмининг Т.ни ўта хавфли рецидивист деб топишига оид қисмини қонуний деб бўлмайди.

Шу боис, жиноят ишлари бўйича Бухоро вилоят суди кассация инстанциясининг 2019 йил 14 мартдаги ажрими билан ЖКнинг 34-моддасига асосан, Т.ни ўта хавфли рецидивист деб топишга оид қисми бекор қилинди.

 

А.Шайдоев,

КСҲ-4-04/43-19-сонли ажрими

Жиноят ишлари бўйича

Бухоро вилоят судининг

ўринбосари

Киритилди: 15:07 27.11.2019. Ўқилди: 3797 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!