Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Бухоролик эркак кечқурун масжидга ўғирликка тушди

Бухоролик эркак кечқурун масжидга ўғирликка тушди

2020 йилнинг 28 сентябрь кунидан 29 сентябрь кунига ўтар кечаси, Ромитан тумани Азизон МФЙ Сарбистон қишлоғида жойлашган “Хўжа Али Ромитаний” масжидига номаълум шахс ғайриқонуний равишда кириб,  у ерда бўлган 3 дона эҳсон қутиларни бузиб очиб, эҳсон қилинган барча пулларни ўғирлаб воқеа жойидан яширинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ромитан тумани Ички ишлар бўлими ҳузуридаги тегов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тезкор-тергов ҳаракатлари олиб борилди.

Олиб борилган тезкор-суриштирув ҳаракатлари натижасида мазкур жиноятни Самарқанд вилояти, Паяриқ туманида яшовчи, 1979 йилда туғилган О.А. содир этганлиги аниқланиб, ушланди.

Ҳозирги кунда гумонланувчи О.А. га нисбатан дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Киритилди: 18:14 05.10.2020. Ўқилди: 2274 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!