Бу ҳақда Uzbekistan Airways матбуот хизмати @SputnikUzbek’га маълум қилди.
Хабарга кўра, самолётда двигателлардан бирида носозлик юз берган. Шундан сўнг, экипаж тезкорлик билан Внуково аэропортига қўнишга қарор қилган. Қўниш муваффақиятли ўтган, жабрланганлар йўқ.
Ҳозирда сафарни давом эттириш учун захира борти юборилди. Мутахассислар эса техник ишлар билан шуғулланмоқда.